ПРОФИЛАКТИКА

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жойларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Қўшкўпир туманида ташкил қилинган тадбирда сектор раҳбарлари, ички ишлар органлари ҳамда прокуратура ходимлари, маҳалла бешталиги - маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок қилди.  

Тадбир давомида маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан  якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш, маҳалла осойишталиги йўлида бирдамликда иш олиб бориш лозимлиги борасида сўз юритилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари