ПРОФИЛАКТИКА
Қўшкўпир туманидаги 25-сон умумтаълим мактабида “Пайшанба - профилактика куни” муносабати билан “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” ҳамда “Хотин - қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчи - қизлар билан масъул ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида бугунги кунда юртбошимиз томонидан хотин - қизларга қаратилаётган эътибор, жамиятимизда хотин-қизларимизнинг тутган ўрни, уларга яратилган шарт - шароитлар, хотин -қизларимизнинг давлатимиз равнақи, юрт келажаги учун қўшаётган ҳиссалари, эришаётган ютуқлари тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, хотин - қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, унинг салбий оқибатлари, жиноят содир этган хотин-қизларнинг тақдири ҳақида гапириб ўтилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати