ПРОФИЛАКТИКА

 

Қўшкўпир тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ инспектор - психологлари Б.Б.Шоназаров ва Б.Қ.Садуллаевлар томонидан тумандаги 4 - сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Унда масъул ходимлар ўқувчи - ёшларга бугунги кунда кенг тарқалган ҳуқуқбузарликлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шу билан бир қаторда, ўқувчи - ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш,  билим ва кўникмаларни янада ошириш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

Зеро, тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари