Қиш фасли яқинлашиб, совуқ тушиши билан иссиқлик манбаларига бўлган эҳтиёжимиз пайдо бўлади. Бу яхши албатта, иссиқ жой жонингга дармон.
Бироқ, ачинарли, оғриқли томонларимиз ҳам учраб турадики, бу ҳам бўлса, турли хил кўнгилсиз оқибатларни келтириб чиқарувчи эътиборсизлигимиздир.
Анашундай сабабларни келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Қўшкўпир туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туман ҳудудидаги идора ва ташкилотларда ҳам профилактика тадбирлари ташкил этилмоқда.
Унда ишчи ва ходимларга ис газидан заҳарланишнинг келиб чиқишини олдини олиш, шунингдек, оқибатлари хусусида тушунтиришлар олиб борилмоқда.