ПРОКУРОР ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Қўшкўпир тумани прокурори Мақсуд Хожаев ўз секторига қарашли “Ўртақишлоқ” маҳалласи ҳудудидаги фуқаролар билан учрашди.  Аҳолининг муаммоларини ўрганар экан, уларнинг ечимига асосий эътиборини қаратди.

Фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларнинг таъмирланиши, тадбиркорлик учун ер ўрни ажратиб бериш, кредит масалаларидаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.

Қабул давомида тегишли ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Тадбиркорлик учун ер ўрни ажратиб бериш, йўлларнинг таъмирланиши билан боғлиқ муаммолар ечими юзасидан  ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ишга жойлашиш мақсадида иштирок этаётган фуқароларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди. Кредит масалаларида эса банк раҳбарлари томонидан кўрсатмалар берилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари