Бугун Қўшкўпир туман прокурори Мақсуд Хожаев тумандаги бир гуруҳ ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди. Мулоқот давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.
Ёшлардан Наврўз Жуманиёзов, Хурсандой Бекчановалар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, қонунларни мукаммал билиш учун кўпроқ онлайн учрашувларни ўтказиш ва энг чекка ҳудудларда истиқомад қилувчи ёшларни ҳам жалб этиш таклифи билдирилди. Бошқа иштирокчилар эса суд-ҳуқуқ соҳасига оид саволлар билан мурожаат қилдилар.
Берилган саволларга прокурор томонидан етарлича жавоблар билдирилди. Қизғин ва мазмунли тарзда якунланган онлайн мулоқот барча ёшларда катта таассурот қолдирди.