ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР учрашуви

 Бугун Қўшкўпир тумани Хадра маданият марказида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қўшкўпир туман прокурори Мақсуд Хожаев уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб муассасаларида таълим олаётган битирувчилар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.

Дастлаб, марказда Бешта муҳим ташаббус доирасида фаолият юритаётган дуторчилик, тикувчилик, рассомчилик, китобхонлик тўгараклари билан танишди ва тўгаракларда қатнашаётган ўқувчиларга катта ишонч билдирди.

Учрашув давомида М.Хожаев суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар, бугуннинг имкониятидан оқилона фойдаланишлари лозимлиги ҳақида батафсил гапириб ўтди ва ёшлар томонидан берилган саволларга асосли жавоб қайтариб, таклифларини қўллаб-қувватлади. -Маҳаллаларда “Биз каррупцияга қаршимиз”, “Экология бурчаги” каби ёшларни эзгуликка, янада яхши амалларга чорловчи лойиҳалар, викториналар ташкил этилиши йўлга қўйилса, ёшлар ўртасида турли хил жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олди олинган бўларди,-дейди ўз таклифи билан мурожаат қилган 37-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ҳилола Баҳодирова.

-Маҳаллаларда ногиронлиги бўлган, бироқ ўз имкониятлари доирасида меҳнат қилишга лаёқатли фуқаролар бор. Биз қатори анашундай тенгдошларимиз учун ҳунармандчилик, тикувчилик, тўқувчилик тўгаракларини ташкил қилсак яхши бўларди,-дейди 43-сон мактаб ўқувчиси Камолой Қодирова.-Бу орқали уларни маънан янада қўллаб-қувватлаган бўлардик.

Шунингдек, кўпчилик ёшлар томонидан Прокурор бўлиш учун қандай билимга эга бўлиш керак, тарихий шаҳарларга ўқувчиларни саёҳатини уюштириш, мактабларда фан тўгаракларини янада кенгайтириш каби савол ва таклифлар берилди. Прокурор томонидан барча таклифларни рўёбга чиқариш бўйича режалар тузилди ва ижобий эчим топиш юзасидан ҳаракатлар бошланди. Уюшмаган ёшлардан Сунбул Шарипова ҳам ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Унга туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари тавсия қилинди. Шу қатори яна ишга жойлашиш масаласи бўйича мурожаат қилган 6 нафар уюшмаган ёшларга шу ернинг ўзида ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойбиби Раҳимова, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Баҳодир Жуманиёзовлар ҳам иштирок этиб, сўзга чиқдилар. Учрашув сўнгида эса мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ўз билими ва иқтидори билан туманимиз шаънини Республика ва дунё миқёсида ҳимоя қилиб, турли танлов, мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётган бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар прокурор томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди, уларга бадиий адабиётлар тўплами топширилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари