Қўшкўпир тумани пахтакорлари вилоятимизда жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажармоқдалар десак муболаға бўлмайди. Сабаби ҳар кун бир янгилик: фалон фермер хўжалик пахта топшириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажарибди, деган хушхабарларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу яхши албатта. Бугунга қадар Қўшкўпир туманида 14 та фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилди ва шартнома режаси ортиғи билан бажарилди.
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳамро Валиев “Абдулла ота” фермер хўжалигида бўлиб, пахтакорлар билан учрашди.
Хирмонга барака, пахтакорларга куч-ғайрат тилади. Шу билан биргаликда пахта теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Ушбу фермер хўжаликда бугунга қадар 105 гектар ер майдонда 36 центнер, яъни, 379 тонна пахта топширилди ва бу фермер хўжалик ҳам бугуннинг ўзида шартнома режасини бажаришга эришди.