Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Бугун Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Б.Матмуратов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов, Транспорт ва қурилиш касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари  Б. Султонов, Транспорт ва қурилиш касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси К. Рўзметовлар Қўшкўпир туманида бўлди ва далалардаги пахта йиғим-терим жараёнлари билан танишдилар. 

Шунингдек, фермер хўжаликлари, кўнгилли теримчилар, фермерлар, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ва бошқа масъуллар билан учрашдилар. Учрашувда туман ҳокими Ж.Раҳимов ҳам қатнашди.

“Матёқубов Матёқуб, “Довуд тўғай”, “Олтин чинор” фермер хўжаликларидаги теримчиларга яратилган шароитлар, пахта терим пулларининг белгиланган нарх бўйича 1 кг 1000 сўмдан вақтида берилиши, иссиқ овқат билан таъминланаётганликларига гувоҳ бўлдилар.

 

Мавсумда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримга теримчиларни белгиланган тартибда жалб қилиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Учрашув сўнгида эса илғор, шижоаткор теримчиларга совғалар тарқатилди.

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари