Пайшанба - профилактика куни
Қўшкўпир туманидаги барча умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларида “Пайшанба - профилактика куни” муносабати билан “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” ҳамда “Хотин - қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида бугунги кунда юртбошимиз томонидан хотин - қизларга қаратилаётган эътибор, жамиятимизда хотин-қизларимизнинг тутган ўрни, уларга яратилган шарт - шароитлар, хотин -қизларимизнинг давлатимиз равнақи, юрт келажаги учун қўшаётган ҳиссалари, эришаётган ютуқлари тўғрисида сўз юритилди.