Пайшанба - профилактика куни
“Пайшанба-профилактика куни” муносабати билан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан турли тадбирлар ташкил қилинмоқда. Шу каби тадбирлар давомида Қўшкўпир тумани “Ифтихор” махалласида яшовчи О.Б спиртли ичимликка ружу қўйган бўлиб, оиласидаги хотини Э.З ва вояга етмаган фарзанди О.Ога турли тазйиқ ва зўровонликлар қилиб келгани аниқланди. Ўзбекистон Республикасисининг 2019 йил 2 сентябрдаги "Хотин - қизларни тайзиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тазйиқ ва зўровонликдан жабрланган Э.З ва вояга етмаган фарзанди О.О га 1 ой муддатга "Ҳимоя ордери" берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.