Тадбиркорлик-давр талаби. Тадбирли инсон борки, ҳаёт гўзаллигига, турмуш фаровонлигига, келажак ободлигига ҳисса қўша олади. Бугун Қўшкўпир туманида ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва бугуннинг ривожига ҳисса қўшаётган тадбирли, ташаббускор инсонларимиз талайгина. Туманда тадбиркорликнинг барча йўналишлари жадал суратлар билан ривожланмоқда. Айни дамда “Янги Қўшкўпир” МСМТ ва ҒХК қошида қуёнчилик ва паррандачилик бўйича қурилиш ишларининг бошлаб юборилгани сўзимизнинг исботидир.
-Мен қуёнчилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган тадбиркорлик фаолиятим билан туманимиз ривожига ҳисса қўшишни ният қилдим,-дейди тадбиркор Даврон Бекчанов.-Бу ҳар бир инсоннинг қўлидан келадиган иш. Фақат бунинг учун аниқ мақсад ва шижоат бўлса бас. Бугун ҳар бир инсон мамлакатимизда яратиб берилаётган имконият ва шароитлардан оқилона фойдаланса арзийди. Ушбу бинонинг қурилиши тугаллангач 10 минг бош товуқ, 2 минг бош қуён олиб келиб, уларни кўпайтиришни, қолаверса, ёшларни иш билан банд этишни ният қилдим.