Пенсия миқдори қандай аниқланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига асосан давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унинг 98-бандида қуйидагилар келтирилган.
Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари:
а) ёшга доир пенсиялар — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига;
б) I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига;
в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — боқувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизига оширилади.
ИХТИЁР АЛЛАБЕРГАНОВ
Пенсия жамғармаси туман
бўлими бош мутахассиси.