Қўшкўпирлик пиллакорлар жорий йилда 3658 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 201 тонна “кумуш тола” етиштиришни мақсад қилган. Туманнинг энг илғор ва ташаббускор пиллакорлари бу йил вилоятимизда биринчилардан бўлиб, пилла топшириш мавсумини бошлаб бердилар. Пилла топшириш жараёнининг илк кунида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари, пилакорлар иштирок этдилар. Мавсумда биринчи бўлиб, “оқ олтин” етиштириб топширган пиллакорлар совғалар билан тақдирландилар.
Туман пиллакорлари жорий йил мавсумида “Khiva Silk Fabric” МЧЖ билан 201 тонна пилла шартномаси тузилган бўлиб, шундан 90 тонна пилла фермер хўжаликлари, 111 тонна касаначиларга белгиланган.
Пиллакорлар ўзларининг меҳнати билан албатта, белгиланган режани ортиғи билан уддалайдилар.