Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси

Вилоятимизнинг Ёшлик спорт мажмуаси биноасида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида Қўшкўпир туманидан 30 ёшгача бўлган жами 156 нафар ёшлар иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов ҳамда Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов ҳам меҳнат ярмаркасида бўлиб, ёшларни иш билан таъминлаш жараёнлари билан танишдилар. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
-Ушбу ярмаркада иштирок этаётганимдан хурсандман,-дейди Қўшкўпир туманида истиқомад қилувчи Зайнаб Эркинова.
-Тиббиёт коллежини битирганлигим боис ишга киришга эҳтиёжим бор эди. Бугунги иш ўринлари ярмаркасининг ташкил қилинганлиги нур-устига аъло нур бўлди. Корхона ташкилотлар томонидан тақдим этилган иш ўринлари билан танишдим ва мутахассислигимга тўғри келадиган ишга қабул қилиндим. Мамлакатимизда биз ёшлар учун кенг ва чексиз имкониятлар яратиб берилган. Қолаверса, Президентимизнинг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари биз ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг бир намунасидир. Энди мен ҳам ишли бўлдим, ўз хизматимни халқимнинг саломатлиги йўлида сафарбар этаман.
Ҳақиқий байрамона руҳда бўлиб ўтган ярмаркада бу каби истаклар, эртангги кунга бўлган ишонч сўзлари кўпчилик ёшлар томонидан ҳам билдирилди.
Меҳнат ярмаркасида 30 та корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 198 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Олий маълумотга эга бўлганлар учун 89 та, ўрта-махсус маълумотга эга бўлганлар учун 107 та, ўрта маълумотга эга бўлганлар учун эса 2 та ўрин ёшларга тақдим этилди. Бугунги ярмаркада эса ишга жойлашиш учун жами 178 та мурожаат келиб тушди ва 156 нафар ёшларни ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.
-Бугунги ярмарка, албатта, ёшлар учун катта имконият,-дейди ярмарка иштирокчиси Беҳруҳбек Ражабов.-Ўйлайманки, тенгдошларимиз бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишади. Ёшларнинг порлоқ келажаги учун бу яна бир қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.

 

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари