Президент маърузасидан руҳланиб

Президентимизнинг Ўзбекистонда корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва заҳираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлиги борасидаги таъкидлари ва бу борада бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, деган сўзлари барча тадбиркорларимизга мадад бўлди. Халқимизда келажакка ишонч пайдо бўлди. Улар оғир дамларда суяна оладиган давлати, халқни қийнаётган ҳар бир муаммони юракдан хис қила оладиган юртбошиси борлигидан яна бир бор ғурурланишди.
Карантиннинг илк кунлариданоқ халқимиз жипслашиб, саҳоватпеша инсонлар Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да жамланган хайр-эҳсонларни колл-центрга келиб тушган мурожаатлар асосида маҳалла вакиллари ва кўнгиллилар гуруҳлари томонидан ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилиб ёрдам қўлини чўзиб келаётганлиги ўзбек миллатига хос бўлган меҳр-оқибат, ёши улуғларни ҳурмат қилиш, улар ҳолидан хабар олиш, қийин дамларда бир-бировга елкадош бўлиб туриш каби ўлмас қадриятларимиз амалда давом этаётганлигининг исботи бўлди.
Йиғилишда муҳтарам Президентимиз ўкувчи ва ёшларга ҳам мурожаат қилдилар: "Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг".
Келажагимиз бўлган ёш авлод учун телевидения орқали ташкил этилаётган онлайн дарслар юртбошимизнинг фарзандларимиз эртасига бўлган чексиз ғамхўрлигини акс эттиради.
Президентимизнинг “Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз”, -деган сўзлари ҳар биримизга масъулият юклаб, гигиена қоидаларига асосланган соғлом кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлишини англаш учун ҳам сабоқ бўлади.

Сайёра Худойберганова,
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари