Қўшкўпир туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги 25-сон мактабда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ис газидан заҳарланишларини, ботулизм ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу тушунтириш, тарғибот ишларидан сўнг, суҳбат жараёнида ўқувчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.