QO‘SHKO‘PIR TUMANI HOKIMINING QARORI

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI QO‘SHKO‘PIR TUMANI HOKIMINING

QARORI

 

Qo‘shko‘pir shaharchasi, Beruniyko‘chasi, 14-uy

 

2020 yil 05 dekabr                                        2443q-son                              Qo‘shko‘pir shaharchasi

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда),  “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил., 09/17/965/0393-сон)асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) иш билан таъминлаш мақсадида,

 

Қарор қиламан:

 

  1. Қўшкўпир туманида 2021 йил учун муҳтожларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

  1. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 95 кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоиз миқдорида, шу жумладан; ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари, ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 27,4 фоиз (26 киши),

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 66,3 фоиз (62 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун
3,2 фоиз (3 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,0 фоиз (3 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 2,1 фоиз (2 киши);

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан

    ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

Ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларини давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларида муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳолда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган
иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тибдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун ҳамда одам савдосидан жабрланганлар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин;

 

  1. Корхоналар муассасалар ва ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

  1. Корхоналар муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ мижозлар учун ишлатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

 

  1. Муҳтожлар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур

    қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан давлат ҳуқуқ меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг

    50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

 

  1. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

 

  1. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан кучга киритиш муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 07 сентябрдаги 6993қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.

 

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган

    “Ҳаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

 

  1. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (Н.Машарипова)

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг qo’shko’pirtuman.uz расмий
веб-сайтига жойлаштирсин;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини  аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи О.Артиқов зиммасига юклатилсин.

 

 

      Туман ҳокими                                                                      Ж.Рахимов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари