РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Хоразмликлар” ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Месит” номли маҳалла фуқаролар йиғинининг вақтинчалик биносидаги ташқи ёзув “Маст” шаклида ёзилганлиги танқид остига олинган. Ушбу ҳолат Қўшкўпир туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ҳамда “Месит” маҳалла раиси билан ўрганиб чиқилди. Бу маҳалланинг олдинги номи “Маст” бўлган ва бу ном Қўшкўпир туман Халқ депутатларинг 2018 йил 39-115-сонли сессия қарори билан “Месит” номига ўзгартирилганлиги аниқланди. 2020 йил март ойидаги ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики, маҳалланинг номи сессия қарори билан ўзгартирилганига қарамасдан аввалги номида қолиб кетган. Шундан кейин маҳалла фуқаролар йиғини раисига бу маҳалланинг печатини ва шу маҳалла ҳудудининг қаерида “Маст” номли ташқи ёзув бўлса, барчасини “Месит” номига ўзгартириши юзасидан топшириқлар берилган эди. Шу вақтлар оралиғида МФЙ раиси фақатгина печатни ўзгартирганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда бу ёзув олиб ташланди ва бу ёзув “Месит” МФЙнинг янги биносининг қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилганида янгисига алмаштирилади


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари