РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Хонобод маҳалласида газ муаммоси...

“Youtube” ижтимоий тармоғи, Янгича ТВ канали орқали Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғининг “Хонобод” маҳалласи “Сарбон” кўчасидаги 11 та хонадон табиий   газ тармоғидан ажратилганлиги билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатлари билдирилган.

Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

“Қўшкўпиртумангаз” газ таъминоти бўлими ҳамда “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг берган маълумотига кўра, ушбу маҳаллада ҳозирги кунда 271 та хонадон Вазирлар Маҳкамасининг  193-сонли  қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган. Ушбу оилаларга суюлтирилган газ баллонлари вақтида, 45 кун айланма усулида, режа график асосида етказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 193-сонли қарори ижросини ва Хоразм вилояти  ҳокимлигида ўтказилган 2015 йил 7 апрелдаги 139 сонли  йиғилиш баёнида, шунингдек,  Қўшкўпир туман ҳокимининг  2015 йил  16 майдаги  1289-сонли  қарорида белгиланган  топшириқларни бажариш мақсадида туман газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ етказиб бериш қийин ва етказиб бериш имконияти бўлмаган, табиий газ тармоғидан ажратилган ва ёқилғининг бошқа турига  мослаштирилган  ҳудудларга  “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Қўшкўпиртумангаз”  бўлими томонидан аҳоли хонадонларига  имтиёзли равишда арзон нархларда суюлтирилган газ баллонлари ва кўмир ёқилғиси етказиб берилмоқда. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари