РАСМИЙ МУНОСАБАТ: “Хонобод” маҳалласи Файзобод кўчаси..
“URGANCH_ZVEZDA” телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Хонобод” маҳалласи Файзобод кўчасининг таъмирталаб эканлиги бўйича мурожаат билдирилган.
Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида атрофлича ўрганилди.
Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотларга кўра, бошқа маҳаллаларнинг таъмирталаб ички йўллари, шунингдек, Файзобод кўчасини таъмирлаш, тош ётқизиш ва асфалть қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши, яъни, Файзобод кўчасининг 1.8 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари 2023 йилда бажарилиши режалаштирилган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ