РАСМИЙ МУНОСАБАТ:«Маст» маҳалласида ичимлик суви...

“Xorazm kun.uz”  телеграм ижтимоий тармоғи орқали  Қўшкўпир тумани «Маст» маҳалласида ичимлик суви қувури ёрилиб, кўчаларни сув босаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолат  «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўрганилди ва бу ичимлик суви тармоғидаги авария эмаслиги аниқланди.

Берилган маълумотга  қараганда «Бу ичимлик суви эмас, аксинча, ариқдан келаётган сув. Ичимлик суви тармоғи соз ҳолатда ишлаяпти ва аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда. Агар ичимлик суви тармоғида авария содир бўлса, аҳоли хонадонлари зудлик билан диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефонлар: (62)224-75-33, (62)224-75-35»

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари