РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Амирқум” маҳалласида газ муаммоси...
Youtube ижтимоий тармоғидаги “Yangicha TV” канали орқали Қўшкўпир тумани “Амирқум” маҳалласидаги айрим хонадонларнинг табиий газ тармоғидан ажратилганлиги билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатлари билдирилган. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди: “Қўшкўпиртумангаз” газ таъминоти бўлимининг берган маълумотига кўра, ушбу маҳаллада айрим хонадонлар Вазирлар Маҳкамасининг 193-сонли қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган. Табиий газ тармоғидан ажратилган хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари вақтида, 45 кун айланма усулида, режа график асосида етказиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 193-сонли қарори ижросини ва Хоразм вилояти ҳокимлигида ўтказилган 2015 йил 7 апрелдаги 139 сонли йиғилиш баёнида, шунингдек, Қўшкўпир туман ҳокимининг 2015 йил 16 майдаги 1289-сонли қарорида белгиланган топшириқларни бажариш мақсадида туман газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ етказиб бериш қийин ва етказиб бериш имконияти бўлмаган, табиий газ тармоғидан ажратилган ва ёқилғининг бошқа турига мослаштирилган ҳудудларга “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Қўшкўпиртумангаз” бўлими томонидан аҳоли хонадонларига имтиёзли равишда арзон нархларда суюлтирилган газ баллонлари ва кўмир ёқилғиси етказиб берилмоқда.