РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Янгилик” маҳалласи Феруз кўчасида йўл

Хorazm kun.uz ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласи Феруз кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан кўчани таъмирлаб бериш бўйича мурожаатлар билдирилган.
Ижтимоий тармоқ орқали билдирилган фуқароларнинг мурожаатлари тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра, 2021,2022,2023 йилларда тумандаги барча ички кўчаларни таъмирлаш, тупроқ кўчадан чиқариш, белгиланган тартибда тош ва ШПС ётқизилиши, бу билан эса фуқароларга қулайлик ва шароит яратиб бериш режалаштирилган. Унга мувофиқ “Янгилик” маҳалласидаги Янги авлод, Наргис, Алпомиш, Феруз кўчаларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари