РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Эрим болаларимни тортиб олмоқчи”

Қўшкўпир тумани “Кўназей” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулшод Авезова YouTube ижтимоий тармоғи орқали “Эрим болаларимни тортиб олмоқчи” мазмунида мурожаат қилган. Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Ушбу фуқаро ўз уйида оила аъзолари ва турмуш ўртоғи билан келишолмаганлиги, турли низоларнинг юзага келганлиги сабабли 2 нафар фарзандини олиб Қазоғистон давлатига ишлаш учун кетган. Бироқ унинг эри бугунги кунда фарзандларини тортиб олиш, натижада онадан алимент ундириш ниятида бўлган.
“Кўназей” МФЙ раисининг берган маълумотига кўра, уларнинг ўртасида нотинчлик бўлиб турган. Ота фарзандларини олиб қолган вақтида унинг болалари қаровсиз қолиб кетган. Фарзандларнинг моддий таъминоти, маънавияти билан иши бўлмаган. Ҳозирда ушбу фуқаро оилали, биринчи хотини билан ажрашмасдан уйланган.
Гулшод Авезова ўз фарзандларини қонуний йўл билан, яъни, болалар онаси тарбиясида бўлиши кераклигини тасдиқловчи Суднинг қарори, болаларни олиб кетиш бўйича наотариус орқали тасдиқланган эри, яъни, Мурод Сатторовнинг рухсатномаси билан уйдан чиқиб кетган. Мурод Сатторов шу пайтгача болаларига алимент пули тўламаганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани бўлими томонидан огоҳлантириш хати берилган.
Ҳозирда Гулшод Авезовага эри томонидан болалари учун алимент пули ундириб бериш чоралари кўрилмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари