РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Ёшлар” телерадиоканали орқали...

Жорий йилнинг 23 октябрь санасида Ўзбекистон “Ёшлар” телерадиоканалининг “Янги давр” кўрсатуви орқали “Нега далалар қаровсиз қолмоқда?” мавзудаги танқидий фикр эфирга узатилди.

Қўшкўпир тумани Ўртаёп қишлоғининг “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро Рустам Кенжаев томонидан  йўлланган мурожаати тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси берган маълумотларига кўра, Ўртаёп қишлоғи туманнинг энг чекка  ҳудудида, сув каналининг охирги манзилида жойлашган.  Шу сабабли бирорта инсон томонидан ушбу майдонга экин экиш истаги билдирилмаган. Бироқ ушбу экин майдони фойдаланилмасдан, бўш қолгани йўқ. Ушбу экин ери 2021 йил учун “Қўшкўпир парранда” кластер МЧЖга парранда озуқа экинлари етиштириш мақсадида берилган.  Ҳозирда бу майдонга буғдой экилган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари