“ХORAZMBUGUN” телеграмм ижтимоий тармоқлари орқали “Қўшкўпир туманидаги ФХДЁ бўлимида ортиқча пул талаб қилинаётганлиги, никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси учун тўланадиган пул 82.510 сўм эканлиги, бироқ 2% пайнет хизмати деб 86.000 сўм пул талаб қилинганлиги бўйича мурожаатлар билдирилган. Шунингдек, давлатга тўланадиган ва пайнет хизмати учун тўланадиган миқдорни ҳисоблаб кўрилганда 86.000 сўм эмас балки 84.200 сўм эканлигини, ФХДЁ бўлимида терминал мавжуд эмаслиги бўйича эътирозлар билдирилган. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди: Халқ банки Қўшкўпир туман филиалининг берган маълумотига кўра, банкнинг туман ФХДЁ бўлимида жойлашган 6-сонли чакана амалиётлар кассаси АТ Халқ банки бошқарувнинг 2020йил 14 сентябрдаги №106/1-сонли Қарорига асосан штатлар жадвали қисқартирилганлигини инобатга олиниб 6-сон чакана амалиёт кассаси 2020 йил 17 ноябрь куни фаолияти тўҳтатилган ва ФДХЁ бўлимидаги девордаги банкнинг маълумотлар тахтаси олиб ташланган. Қўшкўпир тумани ФХДЁ бўлими томонидан никоҳланувчилардан никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси учун 44.600 сўм давлат божи, 33450 сўм герб йиғими, 4.460 сўм хуқуқий хизмат учун умумий ҳисобда жами 82.510 сўм электрон тизим орқали фукароларга банк кассаларга пул тўлашлари учун квитанциялар чиқариб берилган. Ўтказилган сўровлар давомида фаолияти тўхтатилган 6-сонли чакана амалиёт кассаси хонасида Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғи “Дўстлик” маҳалласида яшовчи якка тадбиркор Насиба Сафарова “Б2-83981” сонли руйхатдан ўтган “PAYNET” агенти сифатида “ID:4142826,ПИН:642” рақамли терминал билан хизмат олиб бораётганлиги, терминал ҳозирда носоз холда, ишламасдан турганлиги аниқланди. Фуқаро Н.Сафарова никоҳланувчи шахслардан никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси учун давлатга тўланадиган тўловидан ташқари 2%лик “PAYNET” хизмати учун қўшиб ҳисобланиб 84.200 сўм бўлишини, хеч қандай 86.000 сўм пулни ниқоҳни қайд қилиш гувоҳномаси учун тўлов сифатида олмаганлигини билдирди.