РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фермер хўжалиги томонидан...

“Иззат” фермер хўжалиги раҳбари Иззат Ражабовнингтанқидий муносабати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғи ҳудудидаги “Иззат” фермер хўжалигига (раҳбари Ражабов Иззат) жами 101,0 гектар шундан экин ери 88,1 гектар йўллар, 0,2 гектар қурилиш ости, 3,5 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан иборат ер майдонлари пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида ажратиб берилган.

Фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ҳосили учун WBM “Қўшкўпир кластер” МЧЖ корхонаси билан 75.0 гектар майдондан 170 тонна пахта хом-ашёси Давлатга топшириш бўйича ҳамда “Шовотдон маҳсулотлари”АЖ билан 10.0 гектар майдонга ғалла экиш ва давлатга 28 тонна дон топшириш бўйича контрактация шартномаларини тузган.

2020 йил 10 май куни туманда 2020 йил ҳосили учун “Иззат” фермер хўжалигининг майдонларида агротехник тадбирларни мониторинг тартибда туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланган.

Жумладан, 67,5 гектар чигит экилган майдонларда фермер хўжалиги раҳбарининг маъсулиятсизлиги сабабли белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатларида бажарилмаган, жумладан 16,3 гектар чигит экилган майдонлари униб чиқмаган, 301, 303, 305, 307 контурлардаги ғўза майдонлари ягоналаш, култивация қилиш тадбирларини шу кунгача бўлиқ бажармаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 14 апрелкуни ўтказилган видеоселектр йиғилишида Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ҳамда қайта ишлаш хажмини икки бараварга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда долзарб эканлигига қарамай “Иззат” фермер хўжалиги томонидан белгиланган бўлишига қарамасдан 0,8 гектар ер майдонига экилган ва режадан -1,3 кам экилганлиги, шунингдек Полиз режа бўйича 5,5 гектар экилиши белгиланган бўлсада, 0.8 гектар ер майдонига экилган ва режадан-4.7 гектар кам экилганлиги, картошка экини бўйича 1.5 гектар ер мадонига экилиши белгиланган бўлсада -1.5 гектар ер майдонига умуман экилмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки. Юқорида кўрсатилган Озиқ-овқат экинларини белгиланган майдонларга экиш ишларини якунлаш бўйича “Иззат” фермер хўжалиги раҳбари И.Ражабов жорий йилнинг 27 апрел куни расман, ушбу кундан бошлаб ҳар кунги топшириқларга асосан жойида огоҳлантирилишига қарамай Республикада Озиқ-овқат хавфсизлиги учун қурашилаётган бир  пайтда ушбу фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер майдонларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экмай ерни очиқ ҳолда қолдирган.

Бундан тарқаши кўкармасдан қолган 16.3 гектар майдонга кутиладиган 36,8 тонна пахта ҳосилини йўқотиб давлат 73 млн сўмлик зарар етказиши аниқланди.

Юқоридагиларга асосан ушбу фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ерни узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси ихтиёрий равишта ва туман комиссиясининг хулосасига ҳамда туман ер ресурслари. Туман агроинспекциянинг тақдимномаларига асосан бекор қилинган.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари