РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Хайробод” маҳалласи Жалоир кўчасида
Ютуб ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Хайробод” маҳалласи Жалоир кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан газ, электр, йўл, ичимлик суви каби муаммолар кўтарилган. Ушбу муаммолар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва шулар маълум бўлди: Қўшкўпир тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Хайробод” маҳалласининг айрим ҳудудларида юз бераётган электр кучланиши пастлиги ҳолати ўрганилиб, камчиликлар жойида бартараф этилишига эришилди. “Қўшкўпиртумангаз” газ таъминоти бўлимининг берган маълумотига кўра, ушбу маҳаллада айрим хонадонлар Вазирлар Маҳкамасининг 193-сонли қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган. Табиий газ тармоғидан ажратилган хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари вақтида, 45 кун айланма усулида, режа график асосида етказиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 193-сонли қарори ижросини ва Хоразм вилояти ҳокимлигида ўтказилган 2015 йил 7 апрелдаги 139 сонли йиғилиш баёнида, шунингдек, Қўшкўпир туман ҳокимининг 2015 йил 16 майдаги 1289-сонли қарорида белгиланган топшириқларни бажариш мақсадида табиий газ етказиб бериш қийин ва етказиб бериш имконияти бўлмаган, табиий газ тармоғидан ажратилган ва ёқилғининг бошқа турига мослаштирилган ҳудудларга “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Қўшкўпиртумангаз” бўлими томонидан аҳоли хонадонларига имтиёзли равишда арзон нархларда суюлтирилган газ баллонлари ва куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғиси етказиб берилиши йўлга қўйилган. Яъни, бугунги кунда “Хайробод” маҳалласининг газ етиб бориш қийин бўлган 1005 та хонадонига газ баллонлари етказиб берилмоқда. “Хайробод” маҳалласидаги газ қувурлари эса демонтаж қилиниб, далолатнома асосида “Қўшкўпир тумангаз” таъминоти бўлимининг балансига киритилиб, туманда янги замонавий типда қурилган иморатларни газлаштириш мақсадида ишлатилган. Қўшкўпир ТЙФУК берган маълумотга кўра, 2018 йилда “Обод маҳалла” давлат Дастури доирасида 2018-2019 йилларда “Хайробод” маҳалласида 21 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилган. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Қўшкўпир тумани бўлими берган маълумотга кўра, ичимлик суви қуқурларининг ўтказилиши 2021-2023 йилларга мўлжалланган давлат Дастурига киритилганлиги, ичимлик суви етиб бормаган хонадонлар Дастур доирасида ичимлик суви билан таъминланиши аҳолига тушунтирилган.