РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Хонобод қишлоғининг марказий кўчаси..

Ижтимоий тармоқларда Хонобод қишлоғининг марказий кўчаси обод бўлмаётганлиги, чанг-тўзон эканлиги бўйича танқидий муносабат билдирилган. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилди.

Ўрганишларимиз давомида ушбу фотода тасвирланган жараён ёз фаслида суратга олинганлиги аниқланди. Ёз фаслидан кейин бугунги кунга қадар бу йўлларнинг айрим қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва қолган қисмини таъмирлаш бўйича ишлар режалаштирилган.   

Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра, Хонобод қишлоғининг марказий кўчаси Қўшкўпир ТЙФУК га қарашли 4К949 “Пирнахос к - Шомохулум к - Чанашик к - Хужаовул к” автомабил йўли бўлиб, 2021 йилда автомабил йўлининг 26-32 км оралиғида жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.  Жорий 2020 йилда ушбу йўлнинг 2 км қисми жорий таъмирланиб, асфальтобетон қопламаси ётқизилган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари