“Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Йўл ва кўприк масаласида ҳали ҳам ижобий ўзгариш йўқ. Йўл нобоп, кўприк авария ҳолатида. Ҳолбуки, бу ердан кунига минглаб одам қатнайди...”
Ҳақиқатдан ҳам ушбу кўприк янгидан таъмирланишга эҳтиёж сезганлиги, шунингдек, ёмғир сувларида емрилишлар ҳамда белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машиналарнинг кўп ўтиши боис авария ҳолатига келиб қолган эди. Бироқ ушбу кўприкнинг таъмирланиши юзасидан амалий чоралар олиб борилди ва авария ҳолатининг олди олинди. Туман йўл корхонаси томонидан йўлнинг кўприк қисми 2020 йилнинг май ойида Хоразм кўприкларидан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий таъмирлаб берилди.
Бундан кейин кўприклар ҳолатини назорат қилиш ва сақлаш Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қаттиқ назоратга олинди.