РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Қўшкўпир туманидаги кўприк бўйича...

ХОРАЗМ БУГУН ижтимоий тармоғи орқали “Қўшкўпир туманидаги кўприк қачон тузатилади” сарлавҳали танқидий хабар тарқалди.
Ушбу хабар остида берилган танқидий ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қўшкўпир туман Ирригация бўлими берган маълумотига кўра, ушбу кўприк “Кенагас” маҳалласидан ўтувчи каналда жойлашган бўлиб, “Полвон-Ғозовот” канали, шунингдек, кўприк Ирригация туман бўлимига қарашлидир. Ҳозирги кунда каналда “Тошсоқа” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли янгидан сув тақсимлаш иншооти қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, тумандаги фермер хўжаликларининг 2021 йил ҳосили учун экин майдонларида суғориш ҳамда шўр ювиш ишларининг олиб борилаётганлиги сабабли каналда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган. Суғориш ва шўр ювиш ишлари тугатилгач кўприкни таъмирлаш ишлари давом эттирилади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари