“Мен Фағонадан уйланганман. Аёлим ўраниб юради. 2-маҳалла раиси келиб, аёлимнинг ўранмаслигини, ортиқча ўраниб юрса ИИб га топширишини айтди” қабилидаги Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган Аҳмед Жабборовнинг ижтимоий тармоқларда асоссиз, ёлғон хабари тарқалди. 2-маҳалла раиси, яъни, “Маданият” МФЙ нинг раиси берган хабарига кўра, Жабборов Аҳмед ҳақиқатдан ҳам Фарғонадан уйланган. Бироқ бугунгача Россия давлатида ишлаб ва яшаб келаётганлигини билдирган. У билан ҳеч қандай мулоқот қилмаганлигини, қўрқитиш ёки ўраниб юрмаслик бўйича ҳеч қандай гап-сўз айтилмаганлигини маълум қилди. Ушбу фуқаро ижтимоий тармоқларда тарқатган ёлғон хабари ва тухмати учун Россия давлатидан туриб телефон орқали маҳалла раисидан кечирим сўради.