РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Незахос” маҳалласидаги масжид ҳақида

 

YouTube ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Незахос” маҳалласидаги бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳаллада жойлашган, видеотасвир орқали “Жума” масжиди дея аталаётган бинонинг бугунги кунда жомъе масжиди сифатида Давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдам сўраганлик бўйича мурожаатлари билдирилди.
Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди ва шулар маълум бўлди:
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси берган маълумотига кўра, ушбу бино диний ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Ушбу бинони Давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли, Жомъе масжиди сифатида фойдаланишга рухсат берилмаган. Шунингдек, “Незахос” маҳалласи жойлашган “Хадра” қишлоғида бугунги кунда “Қутбиддин бобо” жомъе масжиди фаолият олиб бораётганлиги, масжидда намоз ўқийдиган жамоат камлиги сабабли бошқа масжид ташкил этилишига эҳтиёж бўлмаган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари