РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Пахтакор” маҳалласи Порлоқ кўчаси
Xorazm kun.uz ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Пахтакор” маҳалласи Порлоқ кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги, асфалт қилиниши кераклиги бўйича мурожаатлар билдирилган. Маҳалладаги кўчаларнинг аҳволи тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди: Қўшкўпир тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра бугунги кунда Қўшкўпир туманида мавжуд бўлган тупроқ кўчалар жами 327 км ни ташкил қилиб, ушбу тупроқ кўчалар 2021-2023 йилларда манзилли Давлат дастури асосидаги таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек, “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидаги ички йўллар 2021 йилда 1,5 км тупроқ йўлларни таъмирлаш ишлари манзилли рўйхатга киритилган.