РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Темир дафтар темирданми?”

Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали журналист Болтабой Матқурбонов томонидан “Темир дафтар темирданми?” сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақола берилган. Яъни, мақолада 2005 йил 28 апрелда Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида туғилган биринчи гуруҳ ногирони Сарвиноз Жумабоеванинг турмуш шароити, ёрдамга муҳтож эканлиги, “Темир дафтар”га киритилмаганлиги ифодаланган.
Сарвиноз Жумабоева ногирон бўлсада, ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Унинг ҳолидан туман ҳокимлиги томонидан хабар олиниб, қўллаб-қувватлаб келинган. Онаси Маткаримова Санамжон 3 нафар фарзандни дунёга келтирган. Бугунги кунда у ишсизлиги туфайли “Аёллар дафтари”га киритилган. Унинг учинчи қизи Сарвиноз Жумабоевага жорий 2021 йилнинг февраль ойида ногиронлик аравачаси топширилган. Март ойида бир марталик моддий ёрдам билан таъминланган. Ўғли Жумабоев Шермуҳаммад ишсиз бўлганлиги туфайли “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Журналист томонидан илгари сурилган Сарвиноз Жумабоеванинг онаси Санамжон Маткаримовага бандлигини таъминлаш мақсадида ихчам иссиқхона қуриб бериш масаласи тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқилди. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Қаландаровнинг берган маълумотига кўра, фуқаро томонидан ҳозирда тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши ва ўрганиб чиқилиб, ихчам иссиқхона қуриб берилиши билдирилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, бир вақтнинг ўзида бир фуқаронинг 3 та дафтар, яъни, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъқиқланган. Шу боисдан “Темир дафтар”га киритилмаган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари