РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Ўрта қишлоқ” маҳалласидаги йўллар
Хоразмликлар ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Ўрта қишлоқ” маҳалласидаги йўлларнинг таъмирталаб эканлиги танқид остига олинган.
Ушбу ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди. Қўшкўпир туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотига кўра, “Ўрта қишлоқ” маҳалласидаги ички кўчаларнинг барчаси босқичма-босқич таъмирланиши кўзда тутилган. Яъни, жорий 2021 йилда Зиёкор кўчасининг 1,2 км қисмига, 2022 йилда Беҳбудий кўчасининг 1,4 км қисмига, 2023 йилда Муҳаммад Юсуф кўчасининг 1,8 км қисмига тош ётқизиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йилларда барча маҳаллалардаги ички кўчалар тупроқ кўчадан чиқарилиб, тош ва ШПС ётқизилиши кўзда тутилган.