РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Ўртақишлоқ” маҳалласида ичимлик суви

         Қўшкўпир тумани “Ўртақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар мурожаатида кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви  муаммосидан азият чекиб келаётганликлари, 300 га яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаганликлари бўйича мурожаат билдирилган. Ушбу мурожаат тег ишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

         “Туямўйин Урганч” МСКФБ ДУК Қўшкўпир туман бўлими берган маълумотга кўра, бу бўйича ўрганишлар ўтказилганда 2020 йилда “Қўшкўпир туман аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш дастури” га асосан “Ўртақишлоқ” маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 та ичимлик суви тақсимлаш иншооти ҳамда 6 км магистрал, 20 километр  кўчада  ичимлик суви қувурлари  ўтказилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари  2020 йилнинг феврал-март ойларида  бошланиши режалаштирилган.  Ушбу қурилишлар якунланганидан кейин  маҳалла аҳолиси 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилмоқда. 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари