РАСМИЙ МУНОСАБАТ^“You Tube” ижтимоий тармоғи орқали

Жорий йилнинг 25 май куни “You Tube” ижтимоий тармоғининг “XORAZM ONLINE” канали орқали Қўшкўпир шаҳарча Чаманзор маҳалла, “Соҳил” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фукаролар томонидан кўчанинг таъмирталаб аҳолда эканлигини, электр энергиясини қуввати пастлигини, тоза ичимлик сувида узилишлар бўлаётганлиги, ёшларни мактабга қатнайдиган йўлига кўприк қуриш муҳимлиги, шунингдек, яшаш уйларининг боғларига оқава сув келтиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари акс эттирилган.
Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилди.
Туман ЙФУК берган маълумотига кўра, “Чаманзор” маҳалла ҳудудида жойлашган ички хўжалик яъни, йўлларининг 3.8км қисмида 2018-2020 йилларда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган. Маҳалладаги Соҳил кўчаси эса 2021-2023 йилларда туман ҳокими томонидан тасдиқланган режа дастурига киритилган бўлиб, жорий 2021 йил мобайнида ушбу кўчанинг 1.4 км қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси маълумотига кўра, ушбу “Соҳил” кўчасида яшовчи хонадонларнинг барчаси электр энергияси билан таъминланган бўлиб, электр эънергиясини таъминотини янада яхшилаш ишлари 2021-2022 йилларга мўлжалланган режа дастурга киритилган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу кўчанинг 0,6км қисмига 10кВ ҳаво линияси ва 0,65км қисмига 0,4кВ ҳаво линиялари қурилганлиги, 2022 йил биринчи чорагига қадар 10/04,4кВ 160кВА трансформатор пункти ва 1,5км қисмига 0,4кВ ҳаво линияси қурилиб ишга туширилиши режалаштирилганлиги аниқланди.
Ушбу кўчанинг барча хонадонларига ичимлик суви (водопровод) тизими орқали “Ўзсувтаъминот”АЖ Қўшкўпир тумани бўлими томонидан ичимлик суви тасдиқланган режа графикка асосан “соатбай” етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Мурожаатда баён қилинган “Соҳил” кўчасида яшовчи мактаб ўқувчиларнинг мактабга “тахтакўприкча” орқали ўтиб боришлари бўйича ўрганишлар қилинганда ушбу кўприк фуқаролар томонидан асосий кўприкдан ўтиш масофасини 45 метрга қисқартириш мақсадида “ўзбошимчалик” билан қурилганлиги аниқланди, барча фуқароларга асосий йўлдан ва кўприкдан ўтишлари бўйича тегишли ташкилотлар томонидан тушунтиришлар олиб борилди, боғларига оқава сув етказиб берилиши бўйича чора-тадбир белгилаб олинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари