РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Зиёкор” кўчаси йўли...”

Ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир тумани “Ўртақишлоқ” маҳалласининг “Зиёкор” кўчаси йўли ачинарли аҳволда” эканлиги бўйича мурожаатлар билдирилган. Ушбу ҳолат Қўшкўпир ТЙФУК маъсул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди:
Қўшкўпир тумани Хадра қишлоғида жойлашган “Ўртақишлоқ” махалласидаги “Зиёкор” кўчаси йўли ҳақиқатдан таъмирталаб эканлиги аниқланди.
Шунингдек, бугунги кунда Ўртақишлоқ маҳалласининг 3,3 км узунликдаги ички йўллари 2020-2021 йилга мўлжалланган давлат дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 1,4 км узунликдаги ички йўллар таъмирланди. Қолган 1,9 км масофадаги йўллар, шу жумладан, “Зиёкор” кўчасини ҳам таъмирлаш учун тош захираси яратилиб, жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари