РАСМИЙ МУНОСАБАТ:“Ҳақиқат йўлида”“Иттифоқ” маҳалласида
Ютуб ижтимоий тармоғи ҳамда “Ҳақиқат йўлида” телеграм канали орқали Қўшкўпир тумани “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи Нураддин Сафаровнинг қўшимча таморқа ер майдонларига аниқлик киритиб бериш бўйича мурожаати билдирилди. Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди ва шулар маълум бўлди: Кадастр агентлигининг Қўшкўпир тумани бўлими мутахассислари жойига бориб ўрганилганда фуқаро Нураддин Сапаровнинг қўшимча таморқа сифатида фойдалиниб келаётган ер майдони Иттифоқ массивининг 902қ-контуридаги 0.105 гектар ер майдони бўлиб, ушбу ер майдонини унинг отаси Ш.Сапаров фойдаланиб келганлиги, отаси вафот қилганидан сўнг 2010 йилдан кейин ушбу ер майдонини эгаллаб, ўзи фойдаланиб келганлиги ва 2018 йилдан бошлаб ер солиқларини тўлаб келганлиги маълум бўлди. “Ўздаверлойиҳа” институтининг Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий чегарасида жойлашган аҳоли яшаш пунктларидаги хўжаликларнинг дала томорқа ерларини йўқламадан ўтказиш натижалари туман ҳокимининг 27.02.2019 йил 1490қ-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу йўқлама натижаларига кўра, фуқаро Нураддин Сапаровнинг отаси Ш.Сапаров тамонидан вафотигача фойдаланиб келинган 902қ-контуридаги дала таморқа 800 кв.метр эканлиги ва фуқаро Сапаров Нураддиннинг номига хатланганлиги маълум бўлди. Лекин Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида деҳқон хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, деҳқон хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтиши белгилаб берилган. Бундан ташқари фуқаро Нураддин Сапаровнинг турар жойи томорқаси ўрганилганда, Иттифоқ массивнинг 881қ-контуридаги тутзордан ўзбошимчалик билан турар жой қурганлиги ва туман ҳокимининг 10.05.2019 йил 3901к-сонли қарори билан ушбу турар жойга фуқаро Нураддин Сапаров номига мулк ҳуқуқи этироф этилган. Ушбу турар жойнинг(Эгаланган майдон 1300 кв.метр бўлган) 600 кв.метр ер майдонига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, ортиқча 700 кв.метр ер майдони туман ҳокими захирасига қайтарилган. Бугунги кунда ўрганилганда фуқаро Нураддин Сапаровнинг турар жойи эгаллаган ер майдони 1640 кв.метр эканлиги ва туман захирасида ноқонуний 48.9 кв.метр молхона ва 1.3 кв.метр хожатхона қурганлиги аниқланди.