РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 15 октябрь куни “Xorazm news” ижтимоий тармоғида Қўшкўпир тумани “Ёвғир” маҳалласидаги янги қатеж олдидаги ахлатлар уюми юзасидан танқидий фикр берилди.
Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилди ва журналистик суруштирув олиб борилди.
Ушбу ахлат уюми тасвирланган манзил “Ёвғир” маҳалласидаги Аз-Замахшарий кўчасига тегишли бўлиб, бу ерда янги икки қаватли намунали типдаги уй-жойлар ва эҳтиёжманд оилалар учун уй-жойлар қурилган ҳамда фойдаланишга топширилган. Суруштирувимиз давомида ушбу уйларнинг ҳаммасида ҳам оилалар яшамаётганлиги, аксариятида истиқомад қилаётганлиги аниқланди. “Тоҳа ҳудуд” ДУК раҳбари Ш.Кенжаевнинг берган маълумотига кўра, аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудга ахлат ташлаш учун махсус қутилар ўрнатиб берилган. Бироқ, қутилардан чиқадиган нохуш ҳидлар сабабли аҳоли шу қутиларни олиб ташлашни, яъни, ахлат қутилари ўрнатмасдан, “Тоҳа ҳудуд” ДУК диспанчерлик машинасида олиб кетишларини айтишган.
Ушбу маълумотни аҳоли кишилари ҳам бир овоздан тасдиқлашди. “Тоҳа ҳудуд” ДУК томонидан ҳар ҳафтанинг шанба куни ахлатлар махсус машинада олиб кетилаётганини, ахлатларни турли жойларга ташламаслик, уйларни, теварак-атрофни озода сақлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тушунтиришлар олиб борилганини ҳам айтиб ўтишди. Расмда тасвирланган ахлатларни қопга солиб қўйиш кераклигини, бироқ аҳоли томонидан бетартиб аҳволда улоқтириб ташлашганларини ҳам таъкидлашди. Танқидларга сабаб бўлаётган ушбу ахлатлар шу куннинг ўзида “Тоҳа ҳудуд” ДУК томонидан олиб кетилди, ҳудуд тозаланди. Муаммо ҳал қилинди