“You Tube” ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Иқбол” маҳалласида яшовчи фуқаро Мискинов Исмоил Мискиновичнинг фойдаланиб ўтирган ерини қўлидан олганликлари юзасидан эътирози берилди. Қўшкўпир туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мутахассиснинг берган маълумотига кўра, фуқаро ва унинг оиласи томонидан фойдаланаётган ер майдони ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган ва номида қарор чиқарилмаган. Ушбу фуқаро “Ўзбекистон Республикаси Президентига ва вилоят ҳокими номига “Боғдорчилик билан шуғулланиб келаётган ер майдонини ўзини номига беришда амалий ёрдам бериш”ни сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати тегишли мутахассислар томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади. Фуқаро И.Мискиновнинг мурожаати туман ҳокимлиги, туман қурилиш бўлими ва туман кадастр бўлими масъул ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва мурожаати юзасидан И.Мискиновга ушбу ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонлари эканлиги, шу ҳудудда бош режа бўйича “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” объектлари қурилиши режалаштирилганлиги, ушбу ер майдонларидан “Қўшкўпир саноат қурилиш” хусусий корхонасига “Илгалди” маҳалласига маъмурий бино қуриб бериш эвазига туман ҳокимининг 25 май 2020 йилдаги №1181қ-сонли қарорига асосан 2000 кв.метр ҳамда “Янгиёп Файз” МЧЖга “Бахористон” маҳалласига маъмурий бино қуриб бериш эвазига 100 кв.метр ер майдони туман ҳокимининг 20.06.2020 йилдаги №1334қ-сонли қарорига асосан ажратиб берилганлиги ушбу ер майдонини боғ қилиб бериш имконияти йўқлиги тўғрисида тушунтирилган. Шунингдек, фуқаро И.Мискиновга боғдорчилик ва иссиқхона қурилиши учун ер майдонлари таклиф қилинган, бироқ ушбу таклиф фуқаро томонидан рад қилинган