РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Кушербоевга мурожаат” телеграм канали орқали Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоғида яшовчи фуқаро Қурязов Шоҳруҳбек Шарифбоевич томонидан қуйидаги мазмунда мурожаат билдирилган:
 "Бизнинг қишлоғимиз 2018 йил "Обод қишлоқ" дастурига тушди. Бироқ асосий йўлларимиз тамирталаб аҳволда қолди."

Мурожаат туман ҳокимлиги ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва мурожаатда кўрсатилган йўл 4К-986 рақамли маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўли бўлиб, жорий йилда ушбу йўлнинг 11-22 км оралиғида жами 11 км йўлда жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, ушбу йўлнинг Оқдарбанд қишлоғи, Иттифоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмини 2022 йил дастури асосида таъмирлаш бўйича таклиф берилганлиги, дастур тасдиқланиб Республика йўл жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилганидан кейин ушбу йўл жорий таъмирланиши тўғрисида тушунтириш берилди. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари