РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
 Тумандаги “Олтин воҳа” маҳалласида яшовчи фуқаролар иштирокида ижтимоий тармоқларда бир қатор масалалар бўйича видеомурожаат қилинган. 

Ушбу мурожаатга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 “Олтин воҳа” махалласидаги ички хўжалик йўлини жорий таьмирлаш масаласи юзасидан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Туман ҳокимлиги томонидан тасдикланган тупроқ кўчаларни шағал йўлга ўтказиш дастури доирасида 2022-2023 йиллар давомида мурожаатда кўзда тутилган кўчалар, жами 3.8 км йўл таъмирланиши кўзда тутилган.

Ушбу мурожаатда табиий газ билан боғлиқ муаммолар юзасидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти Қўшкўпир туман бўлими ҳодимлари томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилганда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги «Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 193-сонли қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилиб, ёқилғини бошқа турига мослаштирилган ҳудуд ҳисобланиши аниқланди. Қўшкўпир тумани ҳокимининг 2015 йил 16 майдаги 1289-сонли қарорида белгиланган топшириқларга асосан ушбу ҳудудга табиий газ етиб бориши қийинлиги ва имконсизлигини инобатга олиб, табиий газ тармоғидан ажратилган. Ҳозирги кунда “Олтин воҳа” маҳалласидаги 427 та хонадонларга арзон нархда суюлтирилган газ балонлари етказиб берилмоқда. Суюлтирилган газ балонларини етказиб беришда 2022 йил январ ойи учун белгиланган режа 5.83 тонна бўлиб, ушбу режа ортиғи билан бажарилиб, жами 7.84 тонна етказиб берилган. Шунингдек, аҳолига кўмир ёқилғисини етказиб бериш режаси 346 тонна бўлиб, амалда тўлиқ бажарилган.

Электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан айни кунларда муаммоларни бартараф этиш юзасидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва ушбу муаммолар 2022 йил 15 мартга қадар тўлиқ бартараф этилади. Маълумот ўрнида, электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳозирги кунда маҳалладаги  мавжуд  диспетчер  рақами ТП-4261/160 кВА ва ТП-4246/160 кВА  қувватга эга  трансформатор  пункитини  юкламасини  камайтириш учун СКТП-250 кВА ва СКТП-160 кВА трансформатор пункити ўрнатилган. Эндиликда янгидан ҳаво  линияси  ва  темир  бетон  таянч устунлар ўрнатиш, СИП-50 кабель  тортиш ишлари  олиб  борилиши режалаштирилган. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари