РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тумандаги “Кўктом” маҳалласида бир қатор масалалар юзасидан видеомурожаат қолдирилган.

 Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида “Кўктом” маҳалласида ичимлик суви етиб бормаган кўчаларга 6,5 км янгидан ичимлик суви қувурлари ётқизилиши, шунингдек, 1 та сув ҳайдаш иншооти қурилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, 29,2 км электр тармоқларини янгилаш (реконструкция ва модернизация қилиш, мукаммал таъмирлаш), 12 та трансформаторларни янгилаш (реконструкция ва модернизация қилиш, мукаммал таъмирлаш), 8 км газ тармоқларини таъмирлаш, 78 та газ тақсимлаш пунктларини  (ГРП) таъмирлаш, 0,8 км алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш, 11,5 км тупроқ йўлларни таъмирлаб, қум-шағал қопламаси  ётқизиш, 1 та автобекат қуриш, 1,1 км пиёдалар йўлакларини қуриш, 27 та тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш режалаштирилган.

Видеомурожаат давомида фуқаро И.Қурёзов томонидан "Раҳбарлар аҳоли билан умуман учрашмаган" деб қайта-қайта таъкидлаган. Ваҳоланки, аҳоли учун очиқ мулоқот, сайёр қабул ва бошқа тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Айнан фуқаро И.Қурёзов жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтган туман ҳокимининг аҳоли билан очиқ мулоқотида иштирок этган. Мулоқот давомида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида амалга ошириладиган ишлар ҳақида туман ҳокими томонидан аҳолига тушунтириш берилган. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари