РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда бугун, 31-март куни соат 17:44 да “Қўшкўпир туман деҳқон бозорининг атрофларида ахлатлар тўпланиб қолмоқда” мазмунида видео тарқалган.
Ушбу видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Хоразм Газ Пайвандчилари” МЧЖ шаклидаги ПБК Қўшкўпир туман филиали томонидан шу куннинг ўзида кунлик тўпланиб қолган маиший чиқиндиларни тозалаш ишлари амалга оширилиб, соат 18:33 да тўлиқ якунланди. Ушбу ҳудудда тўпланиб қолаётган кунлик чиқиндилар мунтазам равишда олиб чиқиб кетилмоқда. Бундан ташқари туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан шу ҳудудда фаолият олиб бораётган савдо шаҳобчалари эгаларига чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламаслик юзасидан расмий равишда огоҳлантириш берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ