РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тумандаги 8-мактаб биносининг том қисми қулаб тушгани юзасидан видеомурожаат қолдирилган.
Ушбу видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Чаманзор” маҳалласида жойлашган 8-сон мактаб (Олдинги Қўшкўпир туман Политехника ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи) 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, 540 ўринга мўлжалланган, бугунги кунда мактабда 318 нафар ўқувчи (0.6 коэффицент) таълим олмоқда.
2022 йил 29 март куни соат 14:00 лар атрофида мактабнинг қўшимча биносининг том қисмидаги 1 та дона ПНС том ёпма плитаси йиллар давомида чакка ўтиши натижасида ўпирилиб тушган. Шу куннинг ўзидаёқ туман халқ таълими бўлими томонидан Хоразм вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияга бинонинг техник ҳолатини ўрганиб бериш учун мурожаат қилинган. Ҳозирги вақтда ушбу бино фойдаланилмасдан ёпиб қўйилган.
Маълумот ўрнида 2021 йилда туман махаллий бюджети ҳисобидан ушбу мактабни жорий таъмирлаш учун 278.7 млн сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда 43.5 млн сўм эвазига кузатув камералари ўрнатилган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ