РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимoий тармоқлар орқали Қўшкўпир тумани "Амирқум" махалласида жойлашган 13-сон мактабгача таълим муассаси худудидаги ер майдонларида ноқонуний турар жой бинолари қурилиши бошланганлиги тўғрисида қилинган мурожаат тегишли тартибда соҳа мутаҳассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
           
Ўрганиш давомида  Ўзбекёп қишлоғи "Амирқум" махалласида яшовчи фуқаро Б.А томонидан ўзига туман хокимининг 18.03.2019 йил №1895к-сонли қарори ва ер участкасига мулк хуқуқини тасдиқловчи 24.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган №2023-ЭЙ-ж-13/3911 сонли давлат ордерига асосан тегишли бўлган турар жойининг бўш турган ер майдонида хеч қандай қурилишга рухсат берувчи хужжатларсиз кўмдирганлиги, фуқаро Б.А нинг турар жойи ер участкаси  13-сон мактабгача таълим ташкилоти ер участкаси билан чегарадош бўлиб, кўмиш жараёнида 13-сон мактабгача таълим ташкилоти ер участкасига эни 1.5 метр бўлган жами 75 кв.метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб тупроқ кўтариш ишларини бажарганлиги аниқланди.
           
Бунинг билан “Ер кодекси”нинг 90-моддаси талабини бузганлиги сабабли тупроқ кўтариш ишларини бартараф қилиб, ер майдонини асл холига келтириш юзасидан ёзма кўрсатма берилиб огохлантирилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра: Қўшкўпир тумани 13-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил қилинган ўсиб турган дарахтларлар устидан кўмиб ташлаганкил ҳолати ҳақида тарқалган хабар юзасидан Хоразм вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қўшкўпир туман инспекцияси томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганиш давомида 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига қарашли ҳудудда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни сақлаш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан ташкилот директори И.Д га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўзига бириктирилган ҳудуддаги дарахтларни сақлаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли БҲМнинг 10 баробари 3 млн 300 минг сўм жарима белгиланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари