“Жамият” газетасининг №20, 03.07.2020 сонида Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғидаги ишсизлик муаммоси, ҳудудда бирорта ҳам корхона йўқлиги, шунингдек, деҳқончилик учун сув, электрь токининг тез-тез ўчиб туриши одатий ҳолга айлангани, газнинг босими пастлиги натижасида қишлоқнинг ҳамма маҳаллаларига газ тўлиқ етиб бормаслиги, ичимлик суви муаммоси, айниқса, “Пахтакор” маҳалласининг ярмидан кўп аҳоли хонадонларида тоза ичимлик суви йўқлиги, қишлоқ йўллари, айниқса, ички йўллар таъмирталаблиги, яқин 25 йил ичида қишлоққа жиддий эътибор қаратилмагани айтилиб, газетада чоп қилинган. Мақолада келтирилган ҳолатларнинг барчаси бирма-бир ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: Ғозовот қишлоғида катта-катта корхоналар йўқ, бироқ “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида кўпгина кичик бизнесни ривожлантириш учун минимаркетлар, ишлаб чиқариш шаҳобчалари, тикувчилик цеҳи учун бинолар, бошқа тадбиркорлик фаолияти учун бинолар қурилди ва ишга туширилди. Шунингдек, Ирригация Қўшкўпир туман бўлими раҳбари Жасур Атажановнинг берган маълумотига кўра, сув танқислиги туфайли каналларга навбатма-навбат сув берилган. Шу сабабли орада бир марта 5-6 кун сув етиб бориши билан боғлиқ узилишлар кузатилган. Катта “Ғозовот” каналининг Ғозовот қишлоғидан ўтган бўлиб, бошқа ҳолларда ҳамиша сув етиб борган, сув билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Электрь токи тез-тез ўчиб туриши билан боғлиқ муаммо ушбу ҳудудда деярли кузатилмаган, электрь токи кузатилган ҳолатлар эса кучли ёмғир ёққан куз-қиш мавсумларида айрим ҳолларда кузатилган-дейди ўз маълумотида туман электрь таъминоти корхонаси раҳбари Баҳром Қурбонов. Газ босими билан боғлиқ вазиятлар ҳам ўрганиб чиқилди. “Ҳудудгаз Хоразм”МЧЖ Қўшкўпиртумангаз филиали директори Дониёр Сапаевнинг маълумот беришича, Ғозовот қишлоғининг “”Шеробод”, “Пахтакор”, “Илгалди”, “Меҳнатобод” маҳаллаларида 2020 йил февраль ойининг учинчи ўн кунлигида табиий газ етказиб беришда, Шовот-2 ГРС дан об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида Магистрал газ қувурларида табиий газ босими пастлиги кузатилган. Ушбу ва бошқа маҳаллаларда ҳозирги кунда табиий газ босими яхшиланган. Аҳоли хонадонларига бир меъёрда узлуксиз табиий газ етказиб берилмоқда. Туман Ободонлаштириш бошқармаси берган маълумотларига кўра, Пахтакор махалласининг 6 та чегара кучасида 3,9 км тупрок йўл чекка ҳудуд бўлганлиги боис тупроқ йўлдан иборат бўлиб таъмирлаш навбати етмаган, лекин 2019 йилда Ғозовот қишлоғининг Шеробод ва Меҳнатобод маҳаллаларида 13 та кўчада 5,5 км йўл таъмирланган. Жорий таъмирлаш ишлари Пахтакор маҳалласида ягона буюртмачи Инжинеринг компанияси билан туман йўлларидан фойдаланиш таъмирлаш корхонаси келишилган ҳолда танланиб манзилий дастурга киритилиб туман ҳокимлиги томонидан тасдикланади. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Қўшкўпир туман бўлимининг берган маълумотига кўра, Ғозовот қишлоғида ҳозирги кунда 18164 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан 11521 нафари аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Таъминланиш даражаси 63 фоиз. Ғозовот қишлоғи аҳолисининг ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан сўнги 3 йил мобайнида жами 16.3 км, 1812.1млн. сўмлик 5821 нафар аҳоли хонадонларига ичимлик суви тармоқлари қуриш ишлари бажарилди.шундан 2018 йилда “Шеробод” маҳалласи 3.2 км, 204.5 млн сўмлик, 2019 йилда “Илгалди” маҳалласида 5.1 км, 807.6 млн сўмлик, 2020 йилда 8 км, 800 млн.сўмлик ичимлик суви қувурлари ўтказилди. Ҳозирги кунда Ғозовот қишлоғининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга чиқариш учун ҳозирги кунда 28 км ичимлик суви тармоқлари ўтказиш лозим бўлади.